Инфантинонинг таклифига федерацияларнинг кўпчилиги рози

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо футбол федерацияларининг кўпчилиги унинг Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш борасидаги таклифини тасдиқлаган.  Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

“Кўплаб федерациялар Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш борасидаги таклифни маъқуллади”, - дейди ФИФА президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА мундиал иштирокчилари сонини 32тадан 40тагача, сўнгра 48тагача ошириш борасида таклиф киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!