Инглиз журналисти боксимиз ҳақида нималар деди?
Бугунги кунда ўзбек бокси дунёда биринчи рақамлига айланди десак муболаға бўлмайди. Ўзим ҳам бокс ишқибози сифатида "Twittеr" тармоғи орқали бокс инсайдерларини ва чет эл спорт нашрларини тўғридан-тўғри кузатиб бораман. Шу билан биргаликда кўплаб чет эллик ўзбек бокс иҳлосмандлари билан суҳбатда бўламан. Шулардан бири @HH_Bохing номли фойдаланувчи. Асли Англияда истиқомат қилувчи бу мухлис ўзбек бокси ҳақида жуда кўп маълумотга эга. Шундай инсонларлардан яна бири Тэйлор Ўҳиггинс, яъни биз яқиндагина thefight-site.cоm нашри томонидан эълон қилинган ҳаваскор бокс йил номинантларида кўплаб ўзбек боксчилари ва ўзбек бокс мактабини эътироф этилган мақола муаллифи.
Мен бу журналист билан шахсан танишман ва сухбатлашиб тураман. У шу билан биргаликда ҳаваскор боксчи ҳамдир. Тэйлор ўзбек боксчиларидан Абдулҳай Шораҳматов билан қалин дўст ҳисобланади. У ҳаваскор боксчи сифатида ўзбек боксчилари билан машғулот олиб бориб, спаринг жуфтликда ишлаб ўзаро маҳорат алмашиш истаги борлигини ҳам айтган эди. Мен мақоласи эълон қилингандан сўнг уни ўқиб чиқиб, ўзбек бокси шу даражада юқори марраларни забт этаётгани ва жаҳон спорт оммаси диққат марказида эканлигидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Бу мақолани биринчи бўлиб, SPORTS.uz жамоаси билан улашишга қарор қилдим. SPORTS.uz сайти мақоладаги номинантларни эълон қилгач бошқа спорт нашрлари ҳам буни кенг ёритди. Энг қизиғи мақола муаллифлари ҳам буни кузатиб боришмоқда эди. "Мен мақоламиз Ўзбекистонда ҳам анчагина илиқ кутиб олинганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Менинг ўзбек боксчилари ва ўзбек бокс мактабига нисбатан хурматим юқори," - деди мақола муаллифи, журналист ва ҳаваскор боксчи Тэйлор Ўҳиггинс.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистонда бўлаётган бокс мусобақаларини ҳам "Youtube" тармоғи орқали тўғридан-тўғри мухлислар оммасига узатилишини ҳам илтимос қилишмоқда! Шу ўринда биз мухлисларни ҳам фикрини кенг оммага етказишда жонбозлик кўрсатаётган SPORTS.uz жамоасига ҳам каттадан-катта раҳмат айтмоқчиман.
Жалол Ахмедов Жиззах Давлат Педагогика Институти хорижий тиллар факултети 4-босқич талабаси.
Фикрлар