Инсайд! "Бухоро"да Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз футболчиси кўрикдан ўтмоқда. Яна янгилар таркибга жалб этилган!

Суперлига биринчи давра ўйинлари якунига етди. Жамоалар ҳозир кичик танаффусда ва трансферлар орқали таркибни кучайтириш пайида бўлиб турибди. 

"Бухоро" клуби иккинчи давра старти олдидан таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, жамоа сафида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Диёр Ортиқбоев ва "Металлург" вакили Асилбек Қаюмов кўрикдан ўтмоқда.  Ортиқбоев "Пахтакор"дан ижарага олинаётгани айтилмоқда. Яна бир қанча футболчилар сафга келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Қайд этиш лозим, Қаюмов бугун "Хўжанд"га қарши баҳсда гол уришга ҳам муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!