Инсинье фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсиньега қизиқиб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 27 ёшли италиялик футболчини яқинлашиб келаёган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Ўз навбатида неаполликлар Инсиньени 100 млн еврога баҳолашмоқда. Аммо, мадридликлар Инсинье учун “Наполи”на 60 млн евродан ортиқ тўламоқчи эмас. Футболчининг агенти Мино Райоланинг фикрича ушбу трансфер 80 млн еврога тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Инсиньега шунингдек "Ливерпуль" ва "Арсенал" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Инсинье жорий мавсум “Наполи” сафида 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар