Ads

Бундан бироз аввал  Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Интер" ҳамда "Парма" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Милан шаҳридаги "Жузеппе Меацца" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона гол 79-дақиқада Федерико Демарко томонидан киритилди.

Бу "неррадзуррилар" учун мавсумдаги иккинчи мағлубият бўлди. Лучано Спалетти шогирдлари 1-турда "Сассуоло"га имкониятни бой берган эдилар. "Парма" эс мавсумдаги дастлабки ғалабасини айнан бугун киритди. Улар "Интер"га қарши ўйин олдидан турнир жадвалида 18-ўринда бораётган эдилар.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Минбар

Барча блоглар