"Интер" раҳбарияти жамоанинг словениялик дарвозабони Самир Ханданович билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин турибди.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда, “нерадзуррилар” 36 ёшли посбон билан шартноманинг асосий бандларини келишиб олган. Томонлар айни дамда музокараларнинг сўнгги босқичида.

Янги келишувга кўра, Ханданович “Интер” билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекади. Унинг амалдаги келишуви эса 2022 йилга қадар тузилган.

Ханданович “Интер” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 352 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 381 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)