“Интер” Антони Марсьялга қизиқиш билдирмоқда
Ads

Миланнинг “Интер” жамоаси ҳужум чизиғини “МЮ” ҳужумчиси Антони Марсьяль ёки ПСВ вакили Ирвин Лосано билан кучайтирмоқчи, дея хабар бермоқда Calciomercato.

Франциялик футболчи манкунианлар сафида анчадан буён асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Жозе Моуриньо келгач Марсьялнинг “МЮ”даги фаолиятида пасайиш кузатилди.

Ўтган мавсумда Антони АПЛнинг 30 ўйинида (18 – асосий таркибда) майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди. Жорий мавсумда у атиги бир ўйинда майдонга тушди.

Маълумот учун, Антони Марсьялнинг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.  “МЮ” қишки трансферда франциялик футболчи билан хайрлашиши мумкинлиги айтилмоқда.