"Интер" "Арсенал" ҳужумчисини қандай қилиб бўлмасин ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Интер" Фоларин Балогунни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, "Интер" "Арсенал" талаб қилган 40-50 миллион еврони тўлай олмаяпти, аммо барибир Балогунни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Нерадзуррилар" 22 ёшли ҳужумчини "Арсенал"дан бир мавсумга сотиб олиш имконияти билан ижарага беришни кўриб чиқмоқда.

"Интер"нинг Балогун учун таклифи 35 миллион еврога сотиб олиш варианти билан ижараога олишни ўз ичига олиши кутилмоқда.

Балогун 2022/23 йилги мавсумни “Реймс”да ижара асосида ўтказган. Лига 1да форвард 37 та ўйин ўтказиб, 21 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!