"Интер" "Атлетико"нинг таклифини менсимади

"Интер" клуби раҳбарияти "Атлетико"нинг аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, мадридликлар Лаутаро учун 50 миллион евро таклиф қилишган, аммо "нерадзуррилар" ушбу суммани кам деб ҳисоблашган.

“Интер” Мартинесни 90 миллион еврога сотишни режалаштирмоқда.

Лаутаро Мартинес ўтган мавсум "Интер"да 48 та ўйин ўтказди ва 19 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!