"Интер" Бастонининг маошини оширишга тайёр
"Интер" раҳбарияти бир йилдан сўнг шартномаси тугайдиган ҳимоячи Алессандро Бастонини текинга қўйиб юборишдан қочишга ҳаракат қилмоқда. Милан клуби 23 ёшли футболчи билан тезроқ янги меҳнат шартномаси бўйича келишувга эришмоқчи.
Calciomercato нашри хабарига кўра, "Интер" Бастонига бир мавсум учун 4 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Таққослаш учун, унинг ҳозирги маоши йилига 2,8 миллион еврони ташкил этади. “Нерадзуррилар” раҳбарияти Бастони билан музокара олиб бориш мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
Умуман олганда, Алессандро Бастони “Интер” сафида 148 та расмий ўйин ўтказган ва 3 та гол уриб, 13 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар