Ads
 
"Интер" бош мураббийи Стефано Пиоли қишки трансфер мавсумида бир гуруҳ футболчиларнинг жавобини бериб юбормоқчи.
 
Энг аввало, италиялик мураббий Жеоффрей Кондогбиадан қутилмоқчи. 2015 йилда 35 миллион евро эвазига "Монако"дан олиб келинган 23 ёшли футболчи катта маош олаётганига қарамай, ўзини кўрсата олмаяпти. Айни пайтда, "Интер" раҳбарлари кейинчалик трансфер ҳуқуқини сотиб олиш шарти билан ҳар қандай жамоага қўйиб юборишга розилигини билдирди.
 
Кондогбиадан ташқари Пиоли Жонатан Бьябьяни, Фелипе Мело, Стефан Йоветич, Родриго Паласио ва Давиде Сантона каби машҳур ўйинчиларни ҳам жамоадан кетказиб юборади.