Ads

Хабардай айтилишича, Ража Наингголан, Мауро Икарди ва Лаутаро Мартинеслар мушакларидан жароҳат олишган. Бельгиялик футболчи кеча Италия А Серияси 3-тури доирасида "Болонья"га қарши беллашувда гол киритди ва жароҳати боис кейин захирага олинди.

Икарди ва Мартинеслар эса захирада қолди. Уларнинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги айтилмаган, аммо терма жамоаларнинг ўйинлари туфайли юзага келган танаффус туфайди, улар "нерадзуррилар"нинг келгуси ўйинларига қадар жароҳатларидан фориғ бўлишлари ҳам мумкин.