"Интер" етакчисидан айрилди

  • 09 Nov 17:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко А Сериянинг 12-туридан ўрин олган "Милан"га қарши ўйинда (1:1) мушакларидан жароҳат олди.

Tecno

Босниялик футболчи терма жамоа қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар унинг сон мушаклари шикастланини тасдиқлади.

Айни дамда Жеконинг Финляндия ва Украинага қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида иштирок эта олиш ёки олмаслиги маълум эмас.

Эдин Жеко жорий мавсум “Интер” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!