"Интер" клуби А Сериянинг 13-туридан ўрин олган “Торино”га қарши ўйинда жароҳат олган ярим ҳимоячиси Николо Барелланинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи Туринда кечган баҳсда тиззасидан жароҳат олиб майдонни кўзларида ёш билан тарк этган эди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Барелла тез орада жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. У катта эҳтимол билан бу йил бошқа майдонга тушолмайди.