"Интер" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

"Интер" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 

Tecno

"Fichajes" нашри берган хабарга кўра, "Ливерпуль" италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Мерсисайдликлар 26 ёшли хавбекни қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ярим ҳимоячининг хизматларига АПЛнинг бир неча клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Фраттезининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Давиде жорий мавсум "Интер" сафида 13 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию