"Интер" футболчиси эртага "Локомотив" аъзоси сифатида таништирилади

"Интер" ҳимоячиси Жоау Мариу янги мавсумни Москванинг "Локомотив" клуби сафида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда "Спорт-Экспресс" нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “темирйўлчилар” 26 ёшли футболчини кейинчалик 18 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 2,5 млн евро эвазига 1 йилга ижарага олишмоқчи. Москваликлар эртага, яъни 27 август куни унинг тақдимотини ўтказишади.

Маълумот учун, Мариу ўтган мавсум А Серияда жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!