"Интер" футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
"Интер" клуби ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матиас Весино кеча Америка кубоги гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган Эквадорга (4:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Уругвай футбол федерацияси тарқатган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчининг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиққан ва у энди ушбу мусобақада бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Весино ўтган мавсум Италия А Сериясид жами 30та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар