"Интер" ҳужумчиси билан шартнома узайтирмасликка қарор қилди
"Интер" ҳужумчи Эдин Жеко билан шартномани узайтирмоқчи эмас, деб хабар беради "Corriere dello Sport".
36 ёшли боснияликнинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жамоани эркин агент мақомида тарк этиши эҳтимоли юқори.
Жорий мавсумда Жеко “Интер” сафида барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, миланликлар ҳужумчини 2021 йилда "Рома"дан атиги 4 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Фикрлар