Ads

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг аргентиналик тўпурари Мауро Икарди билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Corriere della Sera нашрининг хабар беришича “нерадзуррилар” раҳбарияти 26 ёшли футболчига келишувни 2023 йилга қадар узайтиришни таклиф қилмоқда. Аммо, ҳозирча томонлар маош масаласида ўзаро келишувга эриша олишмаяпти. Аниқроғи, “Интер” Икардига йилига 6,5 миллион евро маош таклиф таклиф қилмоқда, бироқ футболчининг вакиллари 8 миллион сўрашмоқда.

Маълумот учун, Икардининг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.