"Интер" Икарди ўрнига Фалькаони олиб келмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби ўзига янги марказий ҳужумчи қидиришни давом эттиришмоқда. Forzaitalianfootball тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар"нинг эътибори бу борада "Монако" форварди Радамель Фалькаога тушган.
Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли колумбиялик футболчи “Интер”да Мауро Икардининг ўрнини эгаллаши мумкин. Ўз навбатида сўнгги пайтларда раҳбарият билан турли низоларга бораётган аргентиналик футболчи ёзда бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи.
Маълумот учун, Фалькао жорий мавсум “Монако” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар