Ads

Миланнинг “Интер” клуби “Расинг Авельянеда” форварди Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида келишувга эришди.

Sportitalia нашри тарқатган хабарга қараганда “нерадзуррилар” 20 ёшли аргентиналик футболчи учун “Расинг Авельянеда”га таҳминан 22-23 млн евро тўлашади. Мартинеснинг ўзи билан эса “3+1” кўринишида шартнома имзоланади.

Маълумотларга кўра Мартинес “Интер”да ёзда “Реал”га кетиши мумкин бўлган Мауро Икардининг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Расинг Авельянеда” сафида жами 8та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.