"Интер" Италия терма жамоаси аъзосини таркибга қўшиб олишга яқин турибди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески фаолиятини Италиянинг бошқа бир гранди сафида давом эттириши мумкин.

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга қараганда, "Интер" италиялик футболчининг трансфери масаласида “кекса синьора”га расмий таклиф юборган. Ушбу трансфер давралар оралиғида амалга оширилиши мумкин. Сабаби Бернандескининг "Юве" билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Туринликлар Бернардескига янги шартнома таклиф қилишга тайёр, фақат камайтирилган маош билан.

Федерико жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!