"Интер" Италия терма жамоаси собиқ посбони билан шартнома имзолайди

Миланнинг "Интер" клуби тез орада дарвозабон Эмилиано Вивиано билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 34 ёшли посбон билан мавсум якунигача шартнома имзолашди. Ушбу келишув томонлар розилиги билан яна узайтирилиши мумкин. Айтиш керакки, Вивиано эркин агент ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” ўзининг асосий дарвозабони Самир Ханданович жароҳат олгани боис ҳам ушбу посбонга эҳтиёж сеза бошлаган.

Маълумот учун, Вивиано фаолияти давомида "Чезена", "Брешия", "Болонья", "Палермо", "Фиорентина", "Арсенал", "Сампдория", "Спортинг" ва СПАЛ жамоаларида ўйнаган. Италия терма жамоасида эса 6 та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!