"Интер" Каванини кўзламоқда

Италиянинг "Интер" клуби "Рома" хужумчиси Эдин Жекони сотиб олиш умидини узмаган.

Улар 33 ёшли футболчи учун 12 млн евро тўлаб беришмоқчи. Аммо Рим клуби форвардни 20 млн евродан камига қўйиб юборишни истамаяпти. Яқин орада клуб вакиллари ўзаро учрашиб, босниялик форвард борасида бир тўхтамга келишади.

Агарда ушбу трансфер амалга ошмаса, "Интер" ПСЖ форварди Эдинсон Каванини сотиб олиш вариантини кўриб чиқади. Аммо томонлар бу борада расмий музокаралар олиб боришмаган. Уругвайлик хужумчининг трансфер нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли форвард ПСЖга 2013 йилда келган. Унинг шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Сўнгги мавсум, Лига 1 мусобақаси доирасида 21 та учрашув ўтказган Кавани 18 та гол уриб, 6 бор голли узатмани амалга оширди.

Манба:La Gazzetta dello Sport

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!