Ads

"Интер" клуби раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакунинг трансфери масаласида музокаралар жуда ҳам қийин ўтаётганини инобатга олиб, бу борада бошқа номзодлар қидиришни бошлади.

Sky Sport Germany нашри тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар"нинг бу борадаги эътибори "Айнтрахт" вингери Анте Ребичга тушган. Айтиш керакки, 25 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери А Серия грандига 40 млн евродан камига тушмайди. Боиси, немис клуби Ребични айнан мана шу маблағдан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Ребич “Айнтрахт” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.