"Интер" Мартинесни сотмоқчи, аммо...
"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ёзги трансфер ойнасида Милан клубини тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Экрем Конур.
Манбага кўра, агар 80 миллион евролик таклиф тушса, "нерадзуррилар" аргентиналик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр.
Қайд этилишича, унга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда. Мартинес эса "Интер"дан кетишни истамаяпти.
Лаутаро жорий мавсум А Серияда жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар