Ads

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди тез орада машғулотларга киришади. Аргентиналик форвард ўтган турда "Торино"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Икарди 4-5 кун индивидуал тарзда машғулотлар олиб боради. Бироқ жамоасининг бўлажак ўйинларида майдонга тушиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Икарди Аргентина терма жамоасига чақирилган бўлсада, Россия ва Нигерияга қарши баҳсларда ўйнамаслиги маълум бўлган эди.