"Интер" МЮда захирада қолиб кетган ҳимоячини ижарага олмоқчи

Журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, "Интер" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёфга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби раҳбарияти 28 ёшли швециялик футболчини шартномани узайтиришдан бош тортган ва ПСЖга ўтишга яқин турган Милан Шкриньярга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ди Марционинг айтишича, "Интер" Линделёфни сотиб олмоқчи, аммо "Манчестер Юнайтед" келишувга рози бўлиши қийин бўлади. Агар Италия клуби тен Хаг шогирдини қўлга кирита олмаса, раҳбарият эътиборини "Фиорентина" футболчиси Никола Миленковичга, шунингдек, "Рома"да тўп тепаётган Крис Смоллингга қаратади.

Линделёф жорий мавсумда "қизил иблислар" сафида 14 та ўйин ўтказди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали Швеция терма жамоаси футболчисини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!