"Интер" қўшимча бўлимларда "Ювентус"га иккита гол уриб, чемпионга айланди!

Италия кубоги финал доирасидаги "Ювентус" ва "Интер" баҳси якунланди. Мазкур учрашувда "нерадзурилар" қўшимча бўлимларда ғалаба қозониб, чемпионга айланди.

Беллашувнинг асосий бўлимларида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Экстра-таймларда Перишич дубль қайд этиб, жамоасига чемпионликни олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!