"Интер" "Шахтёр" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернард фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Rai Sport нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Айтиш лозимки, Бернарднинг “кончилар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Бернард “Шахтёр” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!