"Интер" сўнгги 3 та ўйиннинг 2 тасида мағлуб бўлди. Ғалабасиз серия яна давом этиши мумкин

"Интер" А Сериядаги сўнгги учта ўйиннинг иккитасида мағлуб бўлди.

 

Кеча Симоне Индзаги шогирдлари 26-турда меҳмонда “Специя”га имкониятни бой берди (1:2). Шу тариқа, “нерадзуррилар” Италия чемпионатининг сўнгги учта ўйинидан иккитасида мағлубиятга учрашди, битта учрашувда эса ғалабага эришди.

Айтиш керакки, “Интер”нинг ғалабасиз серияси кейинги ўйинда ҳам давом этиши мумкин. Боиси, Милан клубини А Сериянинг 27-турида “Ювентус”га қарши ўйин кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" айни дамда чемпионат мусобақа жадвалида 50 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!