"Интер" трансфер ойнаси ёпилгунича яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи

Римнинг "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 24 ёшли сербиялик футболчини 90 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Манчестер Юнайтед" Милинкович-Савични сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг ўзи ҳам “қизил иблислар” сафига ўтишга розилик билдирган эди. Бироқ, манкуанликларнинг таклифи “Лацио”га маъқул келмади ва трансфер амалга ошмади.

“Интер” Милинкович-Савич учун 90 млн евро тўлашга тайёр. Фақат ушбу пулнинг 15 миллиони кейинчалик бонус ҳисобида тўланади.

Маълумот учун, Милинкович-Савич ўтган мавсум “Лацио” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз номига 7та гол ҳамда 3та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!