"Интер" ва "Милан" ёзда Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун рақобатлашади

"Интер" ва "Милан" клублари "Лилль" ҳужумчиси Жонатан Иконе учун кураш бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, миланликлар Франция терма жамоаси аъзосини шу ёз сотиб олишни режалаштирмоқда. Айтиш лозимки, Иконега "Лестер" ва "Челси" ҳам қизиқмоқда.

22 ёшли Жонатан асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Лилль” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Иконе жорий мавсум 34 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. У Франция терма жамоасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!