"Интер" ван де Бек учун ортиқ курашмайди

"Интер" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек учун курашдан чиқди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 22 ёшли голландиялик футболчи учун Амстердам клуби сўраётган маблағни беришмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, ван де Бек учун шунингдек “Реал” Мадрид клуби асосий даъвогар ҳисобланади.

Маълумот учун, ван де Бек жорий мавсум “Аякс” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!