"Интер" Видалга қизиқиб қолди, аммо...
"Барселона" форварди Артуро Видаль яна Италияга қайтиши мумкин.
Sport.es тарқатган хабарга қараганда 31 ёшли чилилик футболчига “Интер”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Бироқ, каталонияликлар Видални қўйиб юборишмоқчи эмас ва у билан келишувни яна бир мавсумга узайтиришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Видаль “Барселона” сафига 2018 йил “Бавария”дан 18 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 45та ўйинда иштирок этди ва 2та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 18 млн еврога баҳоланмоқда. Видалнинг каталонияликлар билан шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар