"Интер" ёзда МЮ ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, Италиянинг "Интер" жамоаси ёзда "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармианни сотиб олмоқчи.

Манбада келтирилишича, "қизил иблислар" Дармиан трансферидан 10 миллион евро ишлаб топмоқчи. "Интер" раҳбарияти Дармиандан ташқари, "Манчестер Сити"дан Данилога ҳам қизиқмоқда. "Шаҳарликлар" Данило трансферини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!