"Интер" "Ювентус" гегемонлигига чек қўя олади

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти бугун оқшомда бўлиб ўтиши режалаштирилган Милан дербиси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин кутяпман. "Милан" яхши ўйин кўрсатяпти, "Интер" эса ёзда таркибини кучайтириб олди ва жамоа "Ювентус"нинг Италиядаги гегемонлигига чек қўйиши мумкин.

Конте - ажойиб мутахассис. У билан тез-тез гаплашиб турамиз. У ўз устида тинимсиз ишлаб, билимларини оширмоқда.

Бошқа томондан Пиоли ва Мальдини охирги олти ой мобайнида зўр ишлади. Стефано яхши инсон ва кучли мураббий. У қаерда бўлмасин катта натижалар қайд эта олади.

Паолонинг бошқарув қобилиятига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Агар сен муносиб жойда бўлсанг адашмайсан, - дейди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!