"Интер"нинг собиқ футболчиси "Спартак"га ўтиши мумкин

Москванинг "Спартак" клуби италиялик ҳимоячи Эсекьель Скелоттони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, москваликлар эркин агент ҳисобланган 31 ёшли футболчига таклиф юборган. Унга "Бешиктош"дан ҳам қизиқишлар бор.

Скелоттонинг сўнгги жамоаси "Брайтон" бўлган эди. У ўтган мавсум 32 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голга ассистентлик қилди. У бундан ташқари "Банфилд", "Чезена", "Аталанта", "Катания", "Интер", "Сассуоло", "Парма", "Кьево" ва "Спортинг" клубларида тўп сурган. Италия терма жамоасида эса 1 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!