Иорданияга қарши ўйин олдидан Жанубий Корея футболчилари орасида келишмовчилик юз берган
Сон учун сўнгги имкониятлардан бири сифатида қаралган Осиё кубогида Жанубий Корея ярим финалгача етиб борди. Нимчорак финалда Саудия Арабистонини, чорак финалда эса Австралияни иродали тарзда мағлуб қилган Юрген Клинсман шогирдлари 1/2 босқичида Иорданияга таслим бўлди. Учрашувда кореяликлар фақатгина ҳисобда эмас, балки ҳар томонлама мағлубиятга учради. Жамоанинг бундай бўш ўйин кўрсатишига сабаб бўлувчи айрим маълумотлар пайдо бўлмоқда.
Кореянинг бир нечта нашрлари хабар беришича, Жанубий Корея футболчилари ҳар ўйин олдидан ички муҳитни яхшилаш мақсадида бирга овқатланишган. Иорданига қарши баҳсдан бир кун олдин Ли Канг Ин ва айрим ёш футболчилар эртароқ тамадди қилиб олишган ва ўша хонада теннис ўйнашаётган пайтда бошқа футболчилар таомланишни бошлаган. Шу вақтда ёши катта футболчилар Ли ва унинг дўстларига халақит беришаётгани ва теннис ўйнашни тўхтатишларини сўрашган.
Аммо футболчилар теннис ўйнашни бас қилмади. Шу вақтда ўйинчилар орасида келишмовчилик юз беради. Баъзи манбалар бу жараёнда Сон Хён Мин фаол иштирок этгани ва қўлини шикастлаб олганини, шундан сўнг мураббийдан Канг Инни асосий таркибдан олинишини сўрагани таъкидламошқда, лекин буни рад қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Сон футболчиларни ажратаётган пайтда бармоқлари жароҳатланган, дея хабар беради бошқа нашрлар.
Клинсманн барибир ПСЖ вингерини бошланғич таркибдан олмади. Шунингдек, у мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Умуман Канг Ин чемпионат давомида фақатгина Саудия Арабистонига қарши ўйинда захирага олинган.
Фикрлар