Иқболжон Холдаров навбатдаги профессионал жангини ўтказди

Мексиканинг Мексикали шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Иқболжон Холдаров профессионал йўналишдаги ўзининг 3-жангида мезбон боксчи Рамос Барахас билан тўқнаш келди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) 6 раунд этиб белгиланган баҳс тўлиқ давом этди ва унда Холдаров очколар бўйича ғалаба қозонди. Шу тариқа унинг бу йўналишдаги статистикаси 3-0 (2 нокаут) кўриниш олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ал-химик
22/05/2022 14:06
Ийи, отаси тенгқур одам билан уришибдими? Агар шундай бўлса...