Иқболжон Холдаров ва Элнур Абдураимов Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди (фото)
Супер ярим енгил вазн тоифасида (58,9 кг) жанглар олиб борувчи ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (8-0, 7КО) 7 май куни Лас Вегас шаҳрида жойлашган "Т-Мobile" аренасида бўлиб ўтадиган Сауль Альварес ва Дмитрий Бивол баҳси кардида Мануэль Корреага (11-0, 7КО) қарши рингга кўтарилиши ҳақида маълумот берган эдик.
Бугун Абдураимов мазкур жанг учун, шунингдек, яна бир боксчимиз Иқболжон Холдаров ҳам машғулотларни океан ортида давом эттириш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни бошқа бир ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам мексикалик Кристиан Гомесга қарши IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.
Фикрлар