Иқболжон Холдоров "Странджа" турнирида навбатдаги жангини ўтказди

  • 7 февраль, 2024, 19:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий “Странджа” турнири давом этмоқда. Бугун 7 нафар вакилимиз рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилгандик. Ҳозирга келиб, 3 нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказиб бўлди.

Жумладан, -51 кгдаги вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев туркиялик Самет Гумусга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, яна бир -51 кгдаги боксчимиз Асилбек жалилов  Ирландия вакили Несбитт Рискейни мағлуб этди. Ҳозиргина -71 кгда иқболжон Холдоров анчагина жиддий рақиб мўғулистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарни ;61 ҳисобида таслим этиб, кейинги босқичга йўл олди. Олдинда яна 4 нафар боксчимизнинг жанги бор. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!