Иқболжон Холдоровнинг зарбаларига рақиби дош бера олмади

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичининг тўртинчи турида Колумияда “Uzbek Tigers” жамоаси “Colombia Heroicos” жамоасига қарши беллашмоқда. 

 
Ушбу жамоаларнинг учинчи жангида вазни 64 килограмм бўлган Иқболжон Холдоров ҳамда Жон Гутиеррез ўзаро рақобатлашди.
 
Қизиқарли баҳсларга бой ўтган беллашувнинг 4-раундида Иқболжон рақибининг жигарига кучли зарба йўллади ва учрашув ҳаками ҳисобни очди.
 
Бу зарбадан сўнг жанг қилиши қийинлашгн Жон бешинчи раунд очколар ҳисобида  мағлуб бўлди. Ҳисоб 2:1.