Ироқ U-23 бош мураббийи: "Австралия каби яхши ҳимояга эга жамоаларга қарши шу усулдан фойдаланиш керак"

Ироқ U-23 ҳамда Австралия U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ироқ олимпия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Сокуп беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Сиз атиги битта гол уриб, бундан қониқиш ҳосил қилмаслигингиз мумкин. Аммо рақиб сафида 8 та "улкан" гавдали йигитлар ҳимояда турган бўлса, шу битта гол ҳам яхши натижа, деб ўйлаб қоласиз. 

Балки футболчиларимиз рақиб жарима майдони ичида майда пас ёки дриблинг фойдалироқ эканини англаб етмаётгандир. Австралия каби яхши ҳимояга эга жамоаларга қарши шу усулдан фойдаланиш самаралироқ бўларди", - деди мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!