Ироқлик ёш юлдуз фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин
Ироқлик ёш истеъдодли вингер Али Жасим фаолиятини Италиянинг "Комо" клубида давом эттиришга яқин турибди.
Фабрицио Романо хабар беришича, Жасим Сеск Фабрегас жамоаси билан келишувга эришиб бўлди. Тез орада 2004 йилда туғилган футболчи Италияга йўл олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Комо" Б сериядан А Серияга чиққан Шу билан бирга, таркибда Патрик Кутроне, Симьоне Верди каби тажрибали ўйинчилар бор.
Жасим бизга Ўзбекистонда бўлиб ўтган 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги ва Қатардаги Осиё кубоги орқали яхши таниш.
Фикрлар