
Исак ижтимоий тармоқлар орқали "Ньюкасл"дан кетмоқчи эканлигини маълум қилди!
"Ньюкасл Юнайтед" ҳужумчиси Александр Исак ижтимоий тармоқлар орқали барчага мурожаат қилиб, жамоани тарк этмоқчи эканлигини очиқлади.
"2024/25 йилги мавсумда ПФА Премьер-лигаси рамзий терма жамоасига киритилганим учун ҳамкасабаларим томонидан эътироф этилганимдан фахрланаман.
Энг аввало, жамоадошларимга ва шу пайтгача мени қўллаб-қувватлаб келган "Ньюкасл Юнайтед"даги барча инсонларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Бугунги маросимда иштирок этмаяпман. Ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, у ерда бўлиш тўғри бўлмасди деб ўйладим.
Бошқалар гапирган пайтда мен узоқ вақт жим турдим. Бу сукунат одамларга воқеаларни ўз талқинида ёритишга имкон берди, гарчи улар бу ёпиқ эшиклар ортида айтилган ва келишилган ҳақиқий гапларни акс эттирмаслигини билишса-да.
Аслида, ваъдалар берилган эди ва клуб менинг нуқтаи назаримдан узоқ вақтдан бери хабардор эди. Ҳозир гўё бу муаммолар эндигина пайдо бўлаётгандек тутиш чалғитишдан бошқа нарса эмас.
Ваъдалар бузилганда ва ишонч йўқолганда, муносабатлар давом этиши мумкин эмас. Ҳозир мен учун вазият айнан шундай - ва нима учун ўзгариш нафақат мен учун, балки ҳамма учун ҳам манфаатли эканлигининг сабаби ҳам шу.
Александр Исак" - дея ўз фикрларини билдирди швециялик форвард.
Фикрлар