Исак "Ньюкасл" раҳбариятига жамоани тарк этмоқчи эканлигини маълум қилди

CHERY AUTO

"Ньюкасл"ни тарк этишга ҳаракат қилаётган Александер Исакни жамоа раҳбарияти таркибда сақлаб қолишга уринмоқда. Бу эса футболчига ёқмаяпти. Аввалроқ у ижтимоий тармоқларда буни маълум қилди. Клуб эса расмий саҳифаси орқали ушбу ҳолатга реакция билдирганди. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, Исак ҳали ҳамон "Ливерпуль"га ўтишни истайди ва буни раҳбариятга айтган. Мерсисайд клуби эса "Ньюкасл"нинг қарорини кутмоқда. 

Image

Маъулмот учун, 25 ёшли страйкерни "Ньюкасл" 2022 йилда "Реал Сосьедад"дан 70 миллион евро эвазига сотиб олганди. У ўтган мавсум жамоа таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урган ва 6 та ассист амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!