Ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Атлетико" пешқадамга айланди

Ла Лига 12-тур ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун турнир жадвалига ўзгариш киришига сабаб бўлган яна бир ўйин бўлиб ўтди. Унда майдонга чиққан "Атлетико" ва "Реал Вальядолид" жамоалари 2:0 ҳисобини қайт этди.

Биринчи гол 56-дақиқада Тома Лемар томонидан киритилди. Қанотдан узатилган тўпни франциялик футболчи дарвозага киритди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Маркос Льоренте ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ҳимоячидан тезликда қочиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Маркос Масипга имконият қолдирмади.

Ушбу ғалаба "матрасчилар"га турнир жадвали пешқадамлигини қайтарди. 26 очко тўплаган "Атлетико" иккинчи ўриндаги "Реал Сосьедад"дан 2 очкога ошиб кетган. Меҳмонда мағлуб бўлган "Реал Вальядолид"нинг очколари сони 10 талигича қолди. Улар 19-поғонани банд этган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни мадридликлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўишб берилди.

  • 88'

    Рубен Алькарас жарима майдонига пас оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 85'

    Рақибининг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Эктор Эррера огоҳлантирилди.

  • 83'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар майдон марказида кечмоқда.

  • 81'

    Льорентега нисбатан қоида бузган Роке Меса огоҳлантирилди.

  • 80'

    Маркос Льорентенинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Тома Лемар майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лукас Торрейра ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Гол урган мадридликлар ҳужум уюштиришда тўхтамаяпти.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетико" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Триппьернинг узатмасидан кейин ҳимоячини тезликда ортда қолдириб, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Льоренте дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 71'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Кондогбья ноаниқ зарба йўллади.

  • 69'

    БИрга-бир вазиятга чиқиб бориш учун Фелишга бироз тезлик етишмади.

  • 66'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак тўпини голга айлантира олишмади.

  • 64'

    Луис Суарес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жоффре Кондогбья ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    Кике Перес ва Жуан Фелиае майдонни тарк этди. Улар ўрнига Шон Вейсман ҳамда Тони Вилья ўйинга қўшилди.

  • 59'

    Симеоне шогирдлари фаолликни тўхтатмаяпти.

  • 57'

    Сауль ва Корреа захирага олинди. Улар ўрнига Коке ҳамда Фелиш ўйинга қўшилди.

  • 56'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетико" ҳисобни очди!

    Тома Лемар қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага киритди.

  • 54'

    Корреа жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бироқ йиқилиш жараёнида зарба берган Анхелнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 53'

    "Матрасчилар" рақиб жарима майдони олдида тўпни назорат қилмоқда.

  • 51'

    Анхель Корреага нисбатан ишлатилаг қўполлик учун Хави Санчес огоҳлантирилди.

  • 50'

    Бурчакдан тўп жарима майдонига узатилди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Оскар Плано дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 49'

    Луис Суарес рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

  • 47'

    Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпга Савич ноаниқ зарба берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Атлетико"да ўзгариш: Витоло ўрнига Льоренте майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Бўлим сўнгида тўп назорати меҳмонларда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонлар жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилмоқда. Қисқа паслар орқали хавфли ҳужумлар уюштириляпти.

  • 40'

    Витоло огоҳлантирилди.

  • 39'

    Кикенинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 37'

    Андренинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 36'

    Суареснинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячи қайтарди.

  • 33'

    Мадридликлар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 31'

    "Атлетико"нинг бурчак тўпи муваффақиятсизлик билан якунланди.

  • 28'

    Яқин масофадан берилган зарбани Облак ушлаб олди.

  • 26'

    Тўп назорати Симеоне шогирдларида.

  • 24'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Савич огоҳлантирилди.

  • 24'

    Витоло марказга хавфли узатма амалга оширди. Тўпга Суарес бироз ета олмади.

  • 22'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Суаресга нисбатан қоида бузилди.

  • 20'

    Мадридликларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 17'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда. Жамоалар ҳужум уюштиришда жуда хатоларга йўқ қўймоқда.

  • 14'

    Стандартдан Лемар жарима майдонига узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 12'

    "Вальядолид" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 10'

    Ҳаммаси тўғирланди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 9'

    Ҳакамнинг техник воситалари ишламай қолди. Унга техник ёрдам берилмоқда. Ўйин тўхтаотиб қўйилган.

  • 6'

    Оскар Планога нисбатан ишлатилган қўполлик стандартга сабаб бўлди. Меҳмонлар футболчисининг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 4'

    Корреанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олшида хатога йўқ қўйди. Қайтган тўни эгаллаб олган Суарес дарвозабонни алдаб ўтган бўлса-да, зарба бера олмади.

  • 3'

    "Атлетико" ўйинни фаол ҳужум билан бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!