Иско А Сериянинг камтаргина клубига йўл олиши мумкин

Испаниялик ярим ҳимоячи Иско Аларкон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Футболчига А Серия аутсайдерларидан бири "Салернитана" жамоаси қизиқиш билдиряпти. Ўз навбатида, плеймейкер ўзига янги клуб изламоқда.

Боиси, 30 ёшли Иско "Севилья" раҳбарияти билан келишмовчилик туфайли андалусияликлар сафини тарк этганди. Айни пайтда у эркин агент бўлиб турибди. "Салернитана"дан ташқари, унга МЛС ва АПЛ жамоаларидан ҳам таклифлар борлиги айтилаётганди.

Салерноликлар ўтган мавсум А Серияда 17-ўринни эгаллаб, элитада қолиш масаласини базўр ҳал этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!