Иско “Арсенал”га ўтишни истамаяпти

 

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши борасида хабарлар тарқалганди. Сўнгги пайтларда испаниялик хавбекнинг “Арсенал”га ўтиши борасида маълум қилинганди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Иско “Арсенал”га ўтмоқчи эмас. Шунингдек “Реал”ни ҳам тарк этиш нияти йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Искога “Барселона” ҳам қизиқаётгани, бир неча кундан бери эса каталонияликлар директори испаниялик ярим ҳимоячи билан музокаралар ўтказаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!